Клопп: Футболга қайтсам, айнан шу жамоани бошқараман!

Германиялик мутахассис Юрген Клопп яна мураббийлик фаолиятини тиклаши мумкин.

Клопп 2024 йилнинг ёзида “Ливерпуль”ни тарк этганидан кейин “Ред Булл” корпорациясида футбол йўналиши раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, у лавозимидан озод этилиши мумкин.

Мадриднинг “Реал” клуби Юрген Клоппни бош мураббий лавозимига таклиф қилиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Sky Sports нашрининг маълумотига кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти немис мутахассисини бир неча йилдан бери диққат билан кузатиб келмоқда ва унинг сифатларини, хусусан жамоаларни узоқ муддатли муваффақиятли даврларга олиб чиқиш қобилиятини юқори баҳолайди.

Таъкидланишича, томонлар ўртасида ҳозирча расмий музокаралар бўлиб ўтмаган. Бироқ агар Клопп клуб футболида мураббийлик фаолиятига қайтишга қарор қилса, айнан “Реал”ни бошқаришга мойиллик билдиргани айтилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!