Клопп Германия терма жамоасини бошқаришга мажбур бўлади. Сабаби...
"Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп 2025 йилнинг январидан бошлаб "Ред Булл" тизимидаги футбол операциялари бўлими бошлиғи сифатида иш бошлайди.
Журналист Кристиан Фалькнинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, мутахассиснинг меҳнат шартномасида у Германия терма жамоасига ишга бориши мумкинлиги бўйича банд мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Клопп 2023/2024 йилги мавсум якунида “Ливерпуль” бош мураббийи лавозимини тарк этганди. Шунингдек, у мураббийлик фаолиятида Германиянинг иккита клуби – “Боруссия Д” ва “Майнц” клубларини бошқарган.
Фикрлар