Клопп Германия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Германия футбол ассоциацияси спорт директори Руди Фёллер таниқли немис мутахассиси Юрген Клоппни Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида кўриш истаги ҳақида гапирган эди. Клоппнинг ўзи ушбу саволга қуйидагича жавоб берди.
“Германия терма жамоасида ишлаш? Барчамиз умид қиламизки, Юлиан Нагельсманн бу лавозимда ЖЧ-2026 якунланганидан кейин ҳам ишлашда давом этади”, - деди Клопп Германия Федератив Республикаси ордени билан тақдирлаш маросимидаги нутқида.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2023/2024 йилги мавсум охирида "Ливерпуль"ни тарк этганидан кейин ҳозирча мураббийликка қайтмади. У маълум муддат мураббийлик фаолиятида танаффус қилиш истагини билдирган.
Фикрлар