Юрген Клопп давлат мукофоти билан тақдирланди (ФОТО)

“Ливерпуль” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун федерал ордени билан тақдирланди.

Bild хабарига кўра, ушбу мукофот 3 октябрь куни бўлиб ўтадиган байрам - Германия бирлиги куни муносабати билан топширилган.

Германиялик мураббий давлат мукофотини шахсан президент Франк-Вальтер Штайнмаернинг қўлидан қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2008 йилдан 2015 йилгача "Боруссия"ни бошқарган. Ушбу давр мобайнида Дортмунд клуби икки марта Германия чемпионига айланди. 2015 йилдан 2024 йилгача эса Клопп "Ливерпуль" бош мураббийи сифатида ишлади ва у билан Чемпионлар лигаси ҳамда Англия Премьер-лигасида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!