Клопп икки шогирдига рухсат бериб юборди

Англиянинг амалдаги чемпиони – “Ливерпуль” яна икки нафар ярим ҳимоячини ижарага берганини расман эълон қилди.

Унга кўра, 23 ёшли Харри Уилсонни “Кардифф Сити” ва 17 ёшли Харви  Эллиот “Блэкборн”га ўтказилди.

“Ливерпуль”да тарбияланган Уилсон Уэльс терма жамоаси ўйинчиси ҳисобланади. У яқиндагина чемпион жамоа таркибида дебют қилган эди. Бунгача “Халл Сити”, “Дерби Каунти” ва “Борнмут” каби жамоаларда ижарада тўп сурган. Ўтган мавсумда Англия премьер-лигасида 31 та учрашувда еттита гол уришга муваффақ бўлди.

Англия ёшлар терма жамоаси вакили Эллиот  2019 йилда “Фулхэм”дан трансфер қилинган эди. Июль ойида илк профессионал шартномага эга бўлган футболчи “Ливерпуль” таркибида еттита ўйин ўтказган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!