Клопп икки юлдузни кўзлади
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп яқин келажакда узоқ йиллар давомида жамоа етакчисига айланиши мумкин бўлган икки футболчи трансферини амалга оширмоқчи.
Айни пайтда ливерпулликлар таркибини Жоржиньо Вейналдум тарк этиб бўлган. Жамоа сардори Жордан Хендерсоннинг ҳам клубдаги келажаги сўроқ остида турибди. Унинг клуб билан ҳамкорлиги 2023 йилгача давом этади.
Германиялик мутахассис майдон марказини мустаҳкамлаш мақсадида “Ренн”дан Эдуардо Камавинга ва “Лион”дан Уссем Ауарни трансфер қилмоқчи. Клоппнинг режасига кўра, 18 ёшли Камавинга таянч зонасини мустаҳкамлайди. 23 ёшли плеймейкер Ауар эса жамоанинг ҳужумкорлигини кескин оширади.
Камавинганинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланаётган бўлса, Ауарни олмоқчи бўлганлар 25 миллион евродан воз кечиши керак бўлади.
Фикрлар