Клопп “Ливерпуль”да ҳимоя қўрғонини қуряпти. Ундан ҳеч ким ўтолмаслиги керак

Юрген Клопп шундоқ ҳам Англияда энг мустаҳкам ҳисобланган ҳимоя чизиғини янада кучайтиришга қарор қилди.

Бунинг учун германиялик мутахассис ПСЖдан Тома Меньени олиб келиб, Трент Александр-Арнольд ва Эндрю Робертсон қаторига қўшмоқчи.

“Ливерпуль”ни франциялик 28 ёшли марказий ҳимоячининг Франция чемпионати, Чемпионлар лигаси ва Бельгия терма жамоасидаги ўйинлар орқали тўплаган бой тажрибаси қизиқтиради. Энг муҳими эса, Клопп клуби моҳир футболчини ёзда бепул қўлга киритиши мумкин.

Меньега “Ливерпуль”дан ташқари, “Боруссия Дортмунд”, “Наполи” ва “Тоттенхэм” ҳам таклиф билан чиқяпти.

Энг ўткир ҳужум учлиги. Шомуродов “Наполи”, “Севилья”, “Атлетико”дан олдинда!

“Ливерпуль” чемпионлиги тан олинди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)