Клопп "Ливерпуль"дан кетганидан сўнг нима қилади?

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар сафидан кетгач, дарҳол бошқа жамоани бошқариш ниятида эмаслигини айтди.

“Мендан “Ливерпуль”ни тарк этгач, нима қилишим ҳақида кўп сўрашади. Нега бундай саволларни “Манчестер Сити” бош мураббийи Гвардиолага ҳам бермасликлари ғалати. Чунки, унинг шартномаси 2021 йилда тугайди.

Менинг “Ливерпуль” билан яна 4 йиллик шартномам бор ва бу вақт ичида кўп нарса ўзгариши мумкин. Агар мен янги шартнома имзоламасам, бир йил дам оламан. Дарҳол янги жамоани бошқармайман”, - дейди германиялик мутахассис.

53 ёшли Клопп “Ливерпуль”ни 2015 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!