Клопп "Ливерпул"га "Лион"нинг 3 нафар футболчисини олиб келмоқчи

"Ливерпуль" клуби мавсумлар оралиғида "Лион"нинг 3 нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Mercato365 нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар француз клубидан ярим ҳимоячилар Уссама Ауара ва Танги Ндомбеле, шунингдек, вингер Мемфис Депайни сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Депай учун АПЛ бегона эмас. Боиси, у “Лион”га келишидан аввал бир неча мавсум "Манчестер Юнайтед"да тўп сурган.

Маълумотларга қараганда юқорида номлари тилга олинган уччала футболчига ҳам шахсан “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!