Клопп “Ливерпуль”ни кимга топшириши айтилди

Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Паоло ди Канио “Ливерпуль”нинг ҳозирги бош мураббийи Юрген Клоппдан кейин қайси мутахассис олиб келиниши бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, Юрген Клопп ўрнини Роберто де Дзерби эгаллайди. Бу мутахассис қўллаётган футбол услубидан келиб чиқиб, у келажакда Юргендан “Ливерпуль”ни қабул қилиб олиши мумкин, - деди Паоло ди Канио.

Айни пайтда Роберто де Дзерби “Брайтон” жамоасини муваффақиятли бошқармоқда. Унга бошқа грандлар ҳам кўз тиккан.

Юрген Клопп “Ливерпуль”га 2015 йилдан бери устозлик қилиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, бу мавсум жамоа ўз имкониятларидан паст даражада ўйнаётгани боис, германиялик мутахассиснинг истеъфоси ҳақидаги хабарлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!