Клопп орзусидаги футболчини қўлга киритди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ўз жамоасида кўришни орзу қилаётган ёш ҳимоячи Ибраим Конате Англияга кўчиб ўтишга розилик билдирди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо тарқатган хабарга кўра, “Лейпциг” ҳимоячиси “Ливерпуль” мутасаддилари билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган. Унга кўра, Конатега беш йиллик битим таклиф қилинади. Бу келишув 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Юрген Клопп талабига биноан, клуб раҳбарияти франциялик футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 миллион евро миқдоридаги бадал пулини тўлашга розилик берган.

Айни пайтда Конате “Ливерпуль” учун тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу жараён якунланганидан кейин трансфер эълон қилинади. Конатега “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар