Клопп: Премьер-лига ёки ЕЧЛ? Иккаласини ҳам ютишни истайман
Ads

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ўзининг қисқа (блиц) интервьюларидан бирида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” аъзоси Лионель Месси иккаласидан бирини танлаш ҳақида тўхталиб ўтди.

– Роналду ёки Месси? Бу ҳақиқатдан узоқ. Бу худдики, Чемпионлар лигаси ва АПЛда ютишни танлашдек гап. Мен Лионелни танлаган бўлардим. Нима бўлганда ҳам мен у иккидан ҳайратга тушаман.

Хосеп Гвардиола ёки Жозе Моуриньо? Пеп Гвардиола. Ўйлайманки, у жаҳондаги энг яхши мураббий. Уни Жозе билан тенглаштириш савол эмас. Сиз бошқа хоҳлаган фамилияни айтишингиз мумкин, – дейди немис мутахассиси.

Клопп шунингдек, АПЛ ва ЕЧЛдаги ғалабалардан бирини танлади.

Мен Премьер-лигани танлаган бўлардим, чунки “Ливерпуль” уни ҳали ютмаган. Аммо бу турнирларнинг мен учун фарқи йўқ. Мен иккаласини ҳам ютишни истайман. Бу энг яхши вариант бўларди, – дейди Клопп.