Клопп қишда "Ливерпул"га Италиядан зўр ҳимоячи олиб келмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби мураббийлар штаби ҳамон тажрибали марказий ҳимоячи изламоқда.

TalkSPORT нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар агар қишда Виргил ван Дейкнинг трансфери борасида “Саутгемптон” билан яна келиша олишмаса, у ҳолда "Лацио" ҳимоячиси Стефан де Врейни сотиб олишга уриниб кўришади. Қайд этиш лозимки, де Врейнинг римликлар билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва у қишда ўзи истаган жамоа билан музокараларни бошлаши мумкин.

“Лацио” футболчисига шунингдек Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!