Клопп "Реал"га қарши жавоб баҳсидан олдин нималар деди?
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши бўладиган УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“3:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, мусобақадан чиқиб кетганингни ҳис қиласан. Шундай экан бизни йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Аммо биз олдинга боришга ҳаракат қиламиз - бу бизнинг масъулиятимиз. Биз айнан шу фикрлар билан ушбу учрашувга чиқамиз.
Бу ўйинда гол ўтказмаслик жуда муҳим. Агар ҳимояда яхши ҳаракат қилмасангиз, рақибингиз томонидан жазоланасиз. Аммо мен дунёда "Реал"га бирорта ҳам имконият бермайдиган жамоа борлигига шубҳа қиламан.
Агар биз Мадридга қараганда кескинроқ ўйнай олсак, унда кўрамиз. Биз камбэкларга кафолат беролмаймиз, айниқса мухлисларсиз. Биз ўзимиз истаган муҳитни яратиб олишга яна бир бор ҳаракат қиламиз”, - деди германиялик мутахассис.
“Ливерпуль” – “Реал” учрашуви 14 апрель Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Уларнинг Мадриддаги дастлабки баҳси 3:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг фойдасига ҳал бўлган.
Фикрлар