Клопп тез орадаги мураббийликка қайтадими? Мутахассиснинг ўзи бунга ойдинлик киритди

CHERY AUTO

Юрген Клопп яқин вақт ичида мураббийлик фаолиятига қайтишни истамаяпти. Бу ҳақда германиялик мутахассис "Welt" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Tecno

"Яқинда кимдир менга: "Яқин орада яна мураббий бўласан", деди. Аммо менинг ички туйғуларим буни инкор этади" — деди собиқ "Ливерпуль" устози.

Клопп мерсесайдликлардаги вақтини ажойиб деб атади ва бу даврдан фақат илиқ хотиралар қолганини таъкидлади.

"Мен ҳеч нарсани соғинмаяпман. Мураббий бўлишни яхши кўрардим, аммо бу мен учун ҳаётий эҳтиёж эмас эди" — дея таъриф бериб ўтди немис мутахассиси.

Маълумот ўрнида, Юрген айни пайтда "Red Bull" компаниясида футбол бўйича раҳбар лавозимида ишламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию