Клопп: Тибонинг қўшимча 10 та қўли бор эди

Юрген Клопп Чемпионлар лигаси финалида "Реал"га мағлуб бўлганидан кейинги ҳис-туйғуларини эслади.
   
“Биз ўша учрашувда зўр ўйнадик ва ҳар уч дақиқада дарвоза томон зарба бердик. Бироқ Тибонинг қўшимча 10 та қўли бор эди.   
   
Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, лекин битта кичик  хатони деб гол ўтказиб юбордик.
   
“Реал” ўша беллашувда 23 марта ҳимояда позиция йўқотди, аммо биз уларни жазолай олмадик. Буларнинг барчасига Тибо Куртуа сабабчи.   
   
Ўша оқшомдаги мағлубиятдан сўнг ҳеч нимани ҳис қилишни хоҳламадим"
, - деди "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп.  
 
2022 йилда Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” ва “Реал” тўқнаш келган ва унда мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!