Клопп: У мен кўрган энг зўр футболчи

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Аргентинанинг ЖЧ-2022даги ғалабаси ҳақида гапирди ва Лионель Мессини энг зўр футболчи деб атади.

“Ғалаба билан табриклайман. У ҳақиқатан ҳам муносиб эди. Қийин ўйин, 80-дақиқадан кейин ҳаётимда кўрган энг яхши финал бошланди. Бу алоҳида ўйин бўлди.

Аргентина ғалабага ҳақли эди. Бу жамоа ва бутун мамлакат қандай байрам қилаётганини кўриб, ғалаба мамлакат учун жуда зарур пайтда қўлга киритилди деб ўйлайсиз. Мен улар учун жуда хурсандман, улар буни узоқ вақт кутишди.

Лионель Месси эса мен кўрган энг зўр футболчи. Унинг бу ёшда кўрсатаётган ўйини барчамизга футболчилар қанча вақт энг юқори даражада ўйнаши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлишимизни таъминлади”, - деди “Ливерпуль” бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!