Клопп Ван Дейкнинг шов-шувли баёнотига муносабат билдирди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виргил ван Дейкнинг баёнотига муносабат билдирди.
Ван Дейк аввалроқ Германия терма жамоаси урган гол эпизодини «шармандали ҳолат» деб атаган, чунки унинг фикрича, рақиблар ўша пайтда ўйинни тўхтатиши керак эди.
«Бу асло шармандалик эмас. Гол қоидаларга тўлиқ мос ҳолда урилди. Виждон азобим йўқ. Агар бу вазият биз билан содир бўлганида ҳам, футболчиларимга ўйинни давом эттиришни айтган бўлардим. Қоидаларга кўра, ўйинни тўхтатадиган — ҳакам, футболчилар эмас», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нидерландия ва Германия терма жамоалари ўзаро дуранг ўйнаган эди. УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи туридаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Фикрлар