Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Клопп хавотирда: “Ливерпуль”ни чемпионликдан айирманг

Аламли вазият бўлади

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп агар АПЛда мавсум муддатидан олдин тўхтатилиб, натижалар бекор қилинадиган бўлса, бу  ўз жамоаси учун адолатсизлик бўлишини таъкидлади.

- Одамлар чемпионатни бекор қилишни кутишяпти. Биз мавсумнинг 76 фоизини якунлаб бўлдик. Агар мусобақа тўхтатилса, адолатсизлик бўлади. Бу биз чемпион бўлишимиз керак бўлган палла, - деди  Клопп.

“Ливерпуль” 29 та учрашувдан сўнг энг яқин таъқибчиси “Манчестер Сити”ни 25 очкога ортга қолдирмоқда ва азалий орзусига етишига жуда яқин турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ