Клопп "Ювентус"ни бошқарадими?

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ўзининг "Ювентус"га кетиши мумкинлиги борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

“Менга А Серия ҳам, Италия ҳам ёқади. Бу жуда чиройли мамлакат. Бироқ, менинг “Ювентус”га кетишим ҳақидаги миш-мишлар шунчаки бемаънилик. Мен “Ливерпул”дан кетмоқчи эмасман”, - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Клоппнинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Қолаверса, раҳбарият унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. 51 ёшли мутахассис “Ливерпул”ни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!