Клоппга "Лестер"нинг универсал футболчиси керак

  • 26 июля, 2020, 16:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби "Лестер" ярим ҳимоячиси Харви Барнсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар 22 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Айтиш керакки, Барнс чап ва ўнг қанот ярим ҳимоясида, шунингдек ҳужум марказида ҳам ҳаракатлана олади. Бу эса бош мураббий Юрген Клоппга маъқул келмоқда.

Маълумот учун, Барнс “Лестер” ҳимоячиси ҳисобланади. У жорий мавсум 41 та ўйинда майдонга тушди 7 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “тулкилар” билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию