Клоппни ҳайратга солган вундеркинд ким?

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп янги истеъдод эгасини топди. Германиялик мутахассис “Аякс” ҳимоячиси Перр Схюрснинг Европа Чемпионлар лигасидаги ўйинидан ҳайратга тушганини яширмаяпти.

20 ёшли марказий ҳимоячи ўтган йили “Ювентус”га ўтиб кетган Маттейс де Лигтнинг ўрнига “Аякс” асосий таркибида ўйнаш имконига эга бўлганди. Шундан сўнг, ишончли ҳаракатлари билан ўз истеъдодини намойиш этиб, қатор клублар эътиборига тушди.

Юрген Клопп ёш футболчини қишки трансферлар вақтида жамоага таклиф қилишни режалаштиряпти. Перр Схюрс жароҳати туфайли мавсумни ўтказиб юбораётган Виржил ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Шунингдек, "Ливерпуль” бу футболчи билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!