Клоппнинг МЮга қарши ўйиндан кейин жаҳли чиқди

Юрген Клопп "Ливерпуль"нинг АПЛда етакчиликни қўлдан чиқаргани ҳақида фикр билдирди. 

- "Ливерпуль"нинг "Арсенал"га биринчи ўринни бой бергани қанчалик муҳим? 

"38 турдан кейин бу жуда муҳим ва катта фарқ. Биз анча вақтдан буён бу ўринда эдик. Ҳозир "Арсенал" пешқадам. Шундай бўлса ҳам биз чемпионлик пойгасидамиз. Бир неча турдан сўнг қайси жамоа биринчи ўринда бораётганини билиб бўлмайди. Биз 38-турдан кейин ўша поғонада бўлишни истаймиз. 

"Манчечтер Юнайтед" билан ўйин жуда ҳавотирли. Сабаби, бундай устунликдан кейин якунда ғалаба қозонишингиз шарт. Ҳисоб - 2:2. Мен бундан мамнун эмасман. Бироқ ҳаммасини енгиб ўтамиз, деган умиддаман"
, - деди мерсисайдликлар устози. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!