Клоппнинг ўрнини ким эгаллаши ошкор бўлди
“Ливерпуль” мухлислари ва айрим мутахассислар клубнинг афсонаси Стивен Жеррард келажакда жамоани бошқариши мумкинлиги ҳақида гапира бошлади.
“Ливерпуль” хўжайинлари эса, “Рейнжерс”ни муваффақиятли бошқарганидан кейин яқиндаги “Астон Вилла”ни қабул қилиб олган собиқ футболчини келажакда ҳам жамоани бошқаришга чақирмоқчи эмас.
Ҳозирги бош мураббий Юрген Клоппнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. Клуб мутасаддилари шундан сўнг футболчиларни германиялик мураббийнинг ёрдамчиси ҳисобланган Пеп Лейндерс шуғуллантиришини истаяпти.
Бу мутахассис анчадан бери Клопп билан ҳамкорликда ишламоқда. Унинг бош мураббий бўлиши жамоада германиялик мураббий йўлга қўйган услубнинг давом этишига хизмат қилади.
Клопп “Ливерпуль”ни катта танаффусдан кейин Англия чемпионига айлантирди. Шунингдек, ливерпулликлар бу мутахассис қўл остида Европа Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучди.
Фикрлар