Клоппнинг янги мавсум олдидан умидлари катта

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп клуб келажаги ҳақида гапирди.

Айни дамда "қизиллар" Англия премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Миш-мишларга кўра, жамоа 2023 йилда таркибни кучайтириш учун трансферлар бозорига катта маблағ сарфлаши мумкин, жумладан, раҳбарият ўз режаларига Жуд Беллингем ва Энцо Фернандесни киритган.

"Келажак ҳақида гапирадиган бўлсам, бунинг ёрқин бўлишига ишончим комил. Очиғи, мен трансферлар бозорига сармоя киритилишига қарши эмасман. Ўйлайманки, бизни жуда кўп яхши хабарлар кутмоқда", — деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" АПЛ навбатдаги турини "Астон Вилла"га қарши 26 декабрь куни ўтказади. Кеча жамоа "Ман Сити"га Лига кубоги доирасида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!