Клозе: Левандовски мендан 10 баробар кучли

Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе "Бавария" форвард Роберт Левандовскини ўзидан устун қўйишини айтиб ўтди.

"Левандовски менга ўхшайди, аммо у каминадан 10 карра кучли. У барча нарсани биладиган ҳужумчи. Лева ҳар икки оёғида ҳам яхши ўйнай олади, бош билан ҳам ажойиб ҳаракат қилади. Қолаверса, узоқ масофадан ҳам яхши зарба бера олади.

Менга Томас Мюллер билан бирга ўйнаш ёқади. Чунки биз бир-биримизни доимо тўлдириб турар эдик. Биргина қарашдаёқ нима қилиш кераклигини ўзаро тушунар эдик. Бу супер тандем бўлган эди", - деди Клозе.

Маълумот учун, Левандовски жорий йилги мавсумда Германия Бундеслигасида 7 та баҳсда майдонга тушди ва 11 та тўп киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!