"Клубга келадиган мураббий ўзгартириш кирита олади, раҳбарлар билан учрашиб, илтимос қилиб сўрамоқчиман" - Даврон Файзиев "Қўқон-1912"дан кетяпти...ми?

Про лигада қатнашаётган “Қўқон-1912”нинг мақсади яна Суперлигага қайтиш. Улар бу ишни шу йилнинг ўзидаёқ бажаришмоқчи. Бироқ кўриниб турибдики, вазифани бажариш осон иш эмас. Куни кеча асосий рақобатчиларидан бири – “Локомотив”ни қабул қилиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аҳамиятлиси, рақиб бир киши кам бўлиб, қўқонликларни енгди. Учрашувдан кейин “Қўқон-1912” бош мураббийи Даврон Файзиев истеъфо сўради.

- Авваламбор, ҳаммани, футбол ишқибозларини ҳайит байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, олдига юқори мақсадларни қўйган иккита жамоа тўқнаш келди. Учрашув жуда қизиқарли кечди. Фақат энг аламлиси, бу ўйинда мураббий сифатида мен ютқаздим. Ҳамма гувоҳ бўлди, қизиқ ўйин кечди. “Локомотив” жамоаси 10 киши бўлиб яхши футбол намойиш этди. Йигитларимиз ўйинга бўлган иштиёқини жуда кўрсатиб бера олмадилар. Ҳаяжон жуда қаттиқ бўлди. Нима билан боғлиқ, билмадим. Ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Ўтган сафар ҳам айтгандим, ҳимояда анча пала-партишлик юзага келяпти. Бу нарса бугунги учрашувда ҳам намойиш бўлди. Ўтган сафар “Навбаҳор-фарм”га қарши учрашувдан кейин клуб раҳбариятига агар кейинги иккита турда жамоа ғалаба қозона олмаса, менга рухсат беришларини сўраганман. Шунинг учун ўйлайманки, клуб раҳбариятининг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламан. Шу сабабли ўзим истеъфо сўраяпман. Балки дам олиш пайти келгандир. Озроқ чалғишим керакдир! Лекин бугунги учрашув ўтган йилги “Сурхон” билан ўйиннинг нусхасига ўхшаб кетди. Назаримда, ўша учрашув яна худди қайтарилгандек. Ҳа, ўзгаришларда хатоликлар қилдим, буни тан оламан.

даврон файзиев_3

- Мўмин Мелиевни тезда майдондан олиниши тушунарсиз бўлди. Унинг ўрнига тушган Сардор Етовқўзиев ҳам яхши ўйнай олмади. Ундан кўра, Жамшид Ҳасановнинг туширилиши яхши эмасмиди?

- Саволингиз тўғри. Балки Мўмин Мелиев киришиб кета олмагандир. Ҳозир айтдим-ку, ўзгаришлар қилишда хатоликка йўл қўйдим. Мелиев яхши ҳужумчи. Майдонда ҳаракати билан кўрсатиши керак. Майдонга тушаётганида кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилишини таъкидлагандим. Лекин тўғриси, қониқтирмади. Яна қайта ўзгаришга қўл урдик. Унинг ўрнига туширилган Сардор Етовқўзиев келажагимиз. Аммо у ҳам мураббийни қойил қолдирадиган даражада ҳаракат қилмади. Бу ерда футболчилар айбдор эмас, мураббий сифатида мен айбдорман. Жамшид Ҳасановга келадиган бўлсак, у биз билан икки ҳафтадан бери шуғуллангани йўқ. Энди 4-5 кундан бери машғулотда қатнашишни бошлади. Унда жароҳат бор эди. Ўйинга тушириш менимча катта хато бўларди. Машғулотларда ҳали 100 фоиз ишлай олмаганди. Ҳаракат қилдию, 60-70 фоиз даражада. Балки охирги 5-10 дақиқада тактик ўзгариш туфайли имконият бериш мумкин эди. Бугун Аллоҳдан бизга ёзилгани шундай экан, буни тан олишимиз керак. Қўқонлик мухлислар жонкуярлар, улар жамоа учун қайғуришяпти. Ишқибозларимизга миннатдорчилигимни билдираман. Жамоамизга ишонишда давом этишларининг тилакдошиман. Клубга келадиган мураббий ўзгартириш кирита олади. Мен клуб раҳбарлари билан учрашиб, илтимос қилиб сўрамоқчиман.

даврон

- Рақиб ўйинчисининг қизил карточка билан майдондан четлатилиши “Қўқон-1912”нинг фойдасига эмас, зиёнига ишлади, десак бўладими?

- Балки “Локомотив”га қарши бир киши кам бўлиб қолишга биз тайёр эмаслигимиз кўринди. Жамоамиз бўшашиб, ўйинни эртароқ тугатиб қўйди. Балки 11 га 11 бўлганида жамоамиз яхши ҳаракат қилиб турганди. Эҳтиёткорлик, умуман ҳаммаси жойида эди. Рақиб камчилик бўлиб қолгач, йигитларда бўшашлик ҳолати юзага келди. Буни оқибатида жазоландик. Бундай пайтда мураббий ҳар доим айбдор бўлади. Футболчилардан ҳеч кимни айблай олмайман. Йигитлар ҳаракат қилишди.

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
23/04/2023 16:08
Даврон ёнингга Бахтиёрни чакиргин сен билмасангда ман санлар билан бирга туп тепганман ахмоклик килманглар устозларингни ранжитманглар Бахтиёрни чакир илтимос чакиргин Футболни улдирманглар Д А В Р О Н илтимос сен кучлисан
Кахрамонжон Сафаров
23/04/2023 16:03
Даврон сани томинг кетганми ман сани ута хурмат киламан олдингга бос жон укажон сандаканги футболчи ёки мураббий колмаяпти Даврон нима киляпсан ман сани маколангни тулик укимасдан санга омад тилаб ёзяпман агар сан кетсанг КУОН ФУТБОЛИ улади имкон булса