Клублар ўртасидаги ЖЧ-2016: “Кашима Антлерс” финалга йўл олди
Ads

Бугун Японияда ўтаётган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда япониянинг “Кашима Антлерс” жамоаси Колумбиянинг “Атлетико Насьональ” клубини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2016
1/2 финал

“Атлетико Насьональ” (Колумбия) – “Кашима Антлерс” (Япония) - 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: Дои 33 (пен.), Эндо 83, Судзуки 85.

“Атлетико Насьональ”: Армани, Агиляр, Диас, Боканегра, Энрикес, Арьяс (Герра, 60), Урибе, Торрес, Москера (Дахоме, 67), Борха, Беррио (Родригес, 87).

“Кашима Антлерс”: Согахата, Уэда, Ямамото, Ниси, Седзи, Эндо, Огасавара (Нагаки, 58), Сибасаки, Дои, Акасаки (Канадзаки, 54), Накамура (Судзуки, 84).

Огоҳлантиришлар: Энрикес (56), Урибе (71).

Эртага мусобақанинг иккинчи ярим финал баҳсида Мадриднинг “Реал” жамоаси Мексиканинг “Америка” клуби билан куч синашади.