Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Пачука” ярим финалга йўл олди

Ҳозиргина клублар ўртасидаги ЖЧ чорак финалидан ўрин олган Мексиканинг “Пачука” жамоаси ва Марокашнинг “Видад Касабланка” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, қўшимча бўлимларга мурожаат этилди. Учрашувнинг 112-дақиқасида Гузман томонидан киритилган ягона гол эвазига мексикаликлар ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.

Финал учун баҳсда “Пачука” Бразилиянинг “Гремио” жамоаси билан куч синашади. Марокаш клуби эса 5-ўрин учун кураш олиб борадиган бўлди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал

Пачука Мексика – Видад Марокко 1:0 (0:0, 0:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 112 Гусман.

Пачука – Перес, Мартинес (Лопес, 105), Гусман (Гонсалес, 118), Мурильо, Гарсия, Урретавискайя, Эрнандес, Агирре (Санчес, 79), Сагаль (Хара, 58), Эррера, Хонда.

Видад – Лааруби, Комара, Эль-Хашими, Нуссир, Атуши, Накаш, Эль-Карти, Саиди, Хадруф (Хажуж, 90), Аулад (Эль-Хаддад, 62), Беншарки.

Огоҳлантиришлар: Агирре (21), Комара (39), Накаш (45), Санчес (97), Хажуж (108), Нуссир (116), Эль-Хашими (120).

Четлатиш: Накаш (69).