Клубсиз қолган машҳур ҳужумчи “Барселона”дан таклиф кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ювентус»ни эркин агент сифатида тарк этган ҳужумчи Душан Влахович «Бешикташ» таклифини рад этиб, «Барселона»га ўтишни кутишни маъқул кўрди. Sport.es нашри ёзишича, истамбулликлар форвардга мавсумига 8 миллион евро маош ва 5 миллион евро миқдорида имзо учун бонус назарда тутилган икки йиллик шартнома таклиф қилган.

Манбага кўра, трансфер ойнаси бошида Влаховичнинг вакиллари унинг номзодини «Барселона»га таклиф қилишган, аммо ўша пайтда футболчининг молиявий талаблари каталонияликлар учун жуда юқори бўлган. Вақт ўтиши билан Душан ўз истакларини пасайтириб, клуб имкониятларига мос маошга рози бўлди, бироқ энди у интиқиб кутишга мажбур.

Ҳозирча унинг номи «Барселона»нинг эҳтимолий янги трансферлар рўйхатида турибди, аммо ҳеч қандай келишувга эришилмаган ва клуб яқин вақт ичида фаол ҳаракат қилади, деб бўлмайди. Каталония жамоасида Влахович юқори даражадаги ҳужумчи экани яхши англанади, аммо унинг сўнгги соғлиқ муаммолари ва ўйин услуби борасида жиддий шубҳалар сақланиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!