Клюйверт ЕЧЛнинг бирданига 2та рекордини янгилади
Ads

Римнинг "Рома" клуби вингери Жастин Клюйверт кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида Чехиянинг "Виктория" (5:0) клубига қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди ва мусобақанинг бирданига 2та рекордини янгилади.

Биринчиси, 19 ёшли голландиялик футболчи мусобақа Чемпионлар лигаси мақомини олган вақтдан буён (1992) “Рома” сафида гол урган энг ёш футболчига айланди.

Иккинчиси, хориж клуби сафида ЕЧЛда гол киритган энг ёш голландиялик футболчига айланди.

Маълумот учун, Клюйверт "Виктория"га қарши ўйинда 19 ёш 150 кунлик эди.

Минбар

Барча блоглар