Кўҳна Хива оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатини қабул қилмоқда

CHERY AUTO

14-22 март кунлари Паҳлавон Маҳмуд юрти Хива шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун бошланган мусобақада жами 200 нафардан ортиқ атлетлар ғолиблик учун супачага чиқади.

Tecno

Ўзбекистон чемпионатида ўсмирлар 49, 55, 61, 67, 73, 81, 89, 96, 102 ва 102 килодан юқори вазн тоифаларида, қизлар эса 40, 45, 49, 55, 59, 64, 71, 76, 81 ҳамда +81 кг вазнда ўзаро куч синашадилар.

Бугун ўсмирлар ўртасидаги баҳсларга старт берилди. Мусобақанинг илк кунида ўғил болалар -49 ва -55 кг вазн тоифаларида, қизлар эса -40, -45, -49 ва -55 кг вазн тоифаларида мамлакат чемпионлари ҳамда совриндорларини аниқлаб олишади.

Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳслар ҳам 10 тадан вазн тоифасида ташкил этилади. Мусобақада энг кучли ва энг муносиблар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилади. Шундай экан, воқеалар ривожини Спортни ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!