КЎЖЧ. 1-турнинг марказий баҳсида ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда енгди

  • 16 Jun 01:59
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Б гуруҳнинг 1-учрашувида Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ Диего Симеоненинг "Атлетико"си билан куч синашиб, йирик 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Ўйин кутилганидан қизиқарли ва яккакурашларга бой бошланди. Беллашувнинг 19-дақиқасида Фабиан Руиз 14-ҳудуддан чиройли ва кучли зарба йўллаб ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида эса парижликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Гол муаллифи эса Португалия терма жамоаси етакчиси Витинья бўлди. Шунингдек, иккинчи бўлим ҳам анча ҳужумларга бой бошланди, лекин мадридликлар ўз вазиятларидан фойдалана олишмади. Альвареснинг голи эса қоида бузарлик сабаб, бекор қилинди. Ўйин якунланаётган бир пайтда захирадан ўйинга қўшилган Мбайе гол уриб, ҳисобни йириклаштириб қўйди. Бундан ташқари, қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида "матрасчилар" дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Бундан эса Ли Канг Ин унумли фойдаланиб, орадаги фарқни янада йириклаштириб қўйди (4:0).

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!