КЎЖЧ. 2 та голи инобатга олинмаган "Бавария" ПСЖга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

  • 05 Jul 22:57
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Луис Энрике бошқарувидаги парижликлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Учрашувнинг 1-бўлимида амалдаги Бундеслига чемпионлари гол урган эди. Бироқ, ён чизиқ ҳаками голни офсайд сабаб бекор қилди. Шу билан бирга, бўлим якунланай деб қолганда Доннарумма Мусиалага нисбатан қўполлик ишлатди ва германиялик ярим ҳимоячи жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимни германияликлар жиддий ҳужумлар билан бошлади ва голга жуда яқин келган эди. Аммо яхши имкониятлардан фойдалана олмади. 78-дақиқада эса Дизайр Дуэ гол уриб, ҳисобни очди.. Орадан 4 дақиқа ўтиб, ПСЖ ҳимоячиси Пачо жиддий қўполлик ишлатди ва қизил карточка билан жазоланди. Ўйиннинг асосий вақти якунланаётганда Харри Кейн ҳам гол урган эди. Лекин яна офсайд сабаб бекор қилди. Қўшиб берилган дақиқаларда Энтони Тейлар Лука Эрнандесга ҳам қизил кўрсатди. Шунингдек, 9 киши бўлиб қолган ПСЖ қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб иккинчи голни ҳам уриб олди. Бу галги гол муаллифи Усмон Дембеле бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ярим финалда "Реал Мадрид" - "Боруссия Дортмунд" ғолиби билан тўқнаш келади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!