
КЎЖЧ. Ҳусанов яна захирада қолган учрашувда "Манчестер Сити" ишончли ҳисобда зафар қучди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Г гуруҳининг 1-туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди. Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Марокашнинг "Видид" клуби билан тўқнаш келиб, 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Фил Фоден гол уриб, ҳисобни очди. Сўнгра номинал меҳмонлар голдан сўнг ўзларига келиб олиб, "шаҳарликлар" дарвозаси яқинида бир неча хавфли вазиятлар яратди. Шунингдек, биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида Фоденнинг бурчакдан узатган пасидан сўнг Жереми Доку дарвоза томон зарба йўллаб, орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Бу гол эса беллашувдаги сўнггиси бўлиб, ўйин тақдирини ҳал қилди.
Мазкур беллашувда ҳам миллий терма жамоамиз етакчиси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов яна захира ўриндиғида қолдирилди.
Манчестерликлар энди навбатдаги учрашувини 23 июнь куни "Ал-Айн"га қарши ўтказади.
Фикрлар