Коке: "Бу мағлубият биз учун дарс бўлиши керак"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке Испания чемпионатининг 23-турида "Бетис"га қарши уй учрашувидаги мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Кубокда ажойиб ўйин ўтказганимиздан кейинги оғир мағлубият бўлди. Бугун биз анча аниқ ҳаракат қила олмадик ва бу ҳолат пайшанба кунги ўйин ҳамда кейинги учрашувлар олдидан биз учун дарс бўлиши керак.
Улар аввалгисига қараганда анча ёпиқ ўйин намойиш қилди. Кейин гол уришди — Антонининг голи шунчаки ажойиб эди. Шундан сўнг уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олмадик, вазиятларимиз ҳам кўп бўлмади. Улар ажойиб ўйин ўтказди.
Биз аниқ ҳаракат қила олмадик, чунки рақиб шунчалик ёпиқ ўйнаганда... бир тегишда ўйнаш имкони бўлмади, майдон бунга имкон бермади.
Ростини айтсам, майдон ёмон ҳолатда эди: сирпаняпмиз, газон кўтарилиб кетяпти… "Атлетико" каби жамоага сифатли майдон керак. Биздан юқори даража талаб қилинади ва бунинг учун юқори сифатли майдон бўлиши шарт", — деди Коке.
Фикрлар