Коке ҳам Саудия клублари радарига тушди

Саудия клублари кейинги трансфер ойналарида ҳам Европа топ-5 чемпионатларидан ёппасига юлдузларни жалб қилишни давом эттирмоқчи. "TodoFichajes" нашрининг хабар беришича, Мадриднинг "Атлетико" клуби сардори Коке Саудия Арабистони вакилларининг радарида.

Кокенинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. У бутун фаолиятини Мадрид клубида ўтказди.

Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари 31 ёшли испанияликни 16 миллион еврога баҳоламоқда.

"Атлетико" айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!