Коке Испания терма жамоасининг мундиалдаги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлганини айтди

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Коке ЖЧ-2018 старти арафасида бош мураббийнинг алмаштирилиши “қизил фурия”нинг ушбу мусобақадаги муваффақиятсизлигига олиб келганини таъкидлади.

“Лопетеги бизнинг етакчимиз эди. У кетгач, вазият оғирлашган бўлсада, биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Бунинг учун Йерро ҳам, барча футболчилар ҳам ҳаракат қилишди. Билмадим, Йерро қоладими ёки йўқ. Лекин бизда кучли жамоа шаклланган ва уни йўқотиш керак эмас. Очиғи нима сабаб биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаганимизга тушунмаяпман”, - дейди Коке.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси мундиалнинг нимчорак финалида мезбон Россияга пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!