Коларов "Рома" билан шартномасини узайтирди
“Рома” ҳимоячиси Александр Коларов клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда римликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 34 ёшли футболчининг янги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
“Мен билан шартномани узайтиргани учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бу мен учун жуда кўп нарсани англатади. Мен бундан кейин ҳам янада яхшироқ ҳаракат қилишга ва ўз устимда ишлашга ҳаракат қилмоқчиман”, - дейди Коларов.
Маълумот учун, Коларов “Рома” сафига 2017 йил “Манчестер Сити”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида римликлар сафида 113 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол уришга эришди.
Фикрлар