
Коло Муани АПЛга борадиган бўляпти!
"Ньюкасл" клуби Коло Муани билан музокораларни бошлади.
"Қарғалар" Шешкони ўз таркибига қўшиб қўлга киритолмагач, бор эътиборини Коло Муанига қаратган. Эдди Хау жамоаси яна бошқа вариантларни ўрганётган бўлсада, клубнинг асосий мақсади Муани бўлиб қолмоқда. Англия клуби ҳозирда футболчи билан музокарларни бошлаб юборган. Франциялик футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Футболчи ярим мавсумни ижара асосида "Ювентус" жамоаси сафида ўтказган эди. Ҳозирда Коло парижликлар сафида келиб қўшилган. Форварднинг айни пайта "Transfermarkt" порталидаги нархи 30 миллион евро қилиб белгиланган.
Маълумот учун, 26 ёшли футболчи ўтган мавсум Турин клуби сафида 36 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол киритган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар