
Колумбия терма жамоаси футболчисини 5 ўйинга четлатишди
ФИФА Колумбия терма жамоаси футболчиси Эдвин Кардонани ирқчилик кайфиятида амалга оширган ҳаракатлари учун 5 та ўйинга дисквалификация қилди.
Ноябр ойида Жанубий Кореяга қарши баҳснинг иккинчи бўлимда (1:2) 25 ёшли футболчи айнан шу ҳаракатни амалга оширган эди.
Унинг дисквалификацияси ўртоқлик ўйинларида ҳам амал қилади ва ЖЧ-2018 га қадар ушбу дисвалификация тугаши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, Кордона 20 минг швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.
Фикрлар