Комилжон Одилов: Қишки спорт турлари бўйича бўлғуси чемпионлар камол топади

Бугун юртимизда ёшларнинг илм олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бунинг самарасида улар барча соҳаларда улкан марраларни забт этиб келаётир. Жумладан, мамлакатимизда навқирон авлодни саломатлигига қартилаётган эътибор, жамиятнинг соғлом бўлиши билан бир қаторда спорт оламида ўзбек фарзандларининг юқори чўққиларини забт этишларига замин бўлмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларимиз ўртасида тоғ чанғиси, сноуборд, фристайл, фигурали учиш, хоккей каби қишки спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида пойтахтимизда кўп тармоқли “Ҳумо” муз спорти саройи қурилди. Тошкент вилоятидаги Янгиобод, Амирсой дам олиш маскани, Чимён спорт базалари эса қайта қурилиб реконструкция қилинди. 

Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг илк Олимпия медали ҳам айнан қишки спорт тури бўйича 1994 йили Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида қўлга киритилган эди. Ўшанда Лина Черязова чанғи акробатикаси бўйича барча рақибларини орта қолдириб олтин медалга сазовор бўлган. Спортчиларимиз 1998 йил Нагано (Япония), 2002 йил Солт-Лейк Сити (АҚШ), 2006 йил Турин (Италия), 2010 йили Ванкувер (Канада) шаҳарларида ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этган.

Афсуски, ўтган қарийб 10 йил мобайнида қишки спорт турларига бироз эътибор суслашди. Ушбу йўланишда қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг мавжудлиги, қишки спорт турларини ривожлантириш учун замонавий моддий-техника базанинг етарли эмаслиги, халқаро стандартларга жавоб берадиган асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг етишмаслиги сабаб мамлакат спортчилари юқори натижаларга эриша олмади.

Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш, аҳоли ўртасида қишки спорт турларини оммалаштириш ва истеъдодли спортчиларни камол топтириш мақсадида Давлатимиз раҳбари 2020 йил 4 февралда "Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Мазкур қарорни ижросини таъминлаш, олдинда турган вазифалар ҳақида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов Sports.uz сайти мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Қарорда белгиланган Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги “Оромгоҳ” давлат унитар корхонасининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида жойлашган иккита дор йўли барпо этилади. Шунингдек, чанғида учиш трассасини тегишли ҳудуди билан биргаликда спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби бошқарувига ўтказилгани вилоятимиз ёшларининг қишки спорт тури бўйича мунатазам шуғулланишига кенг имконият яратди.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонасининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Белдирсой” спорт базасида халқаро ва республика даражасидаги мусобақаларни ўтказиш ва халқимизга узоқ йил самарали хизмат қилиши учун енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, дор йўлини замонавий анжомлар ва жиҳозлар билан таъминлаш ишларини амалга ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди. 

Қишки спорт турларини ривожлантириш учун замонавий моддий-техника базани ривожлантириш ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт анжомлари, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини яратиш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қишки спорт турлари бўйича замонавий моддий-техника базаси ва инфратузилмани яратиш бўйича нодавлат сектор билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш каби масалалар ҳам ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон спортчиларини халқаро спорт мусобақалар, жумладан, Пекин шаҳрида (Хитой) 2021 йилда бўлиб ўтадиган қишки Осиё ўйинлари ҳамда 2022 йилда ўтказиладиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига тайёрлаш ва ушбу мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида вилоятимизда спортчиларимизнинг ўзлари танлаган спорт турлари билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Бугунги кунда вазирлик томонидан юртимизда қишки спорт турларини ривожлантириш мақсадида бир қатор чет давлатлари тажрибасини ўрганиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишлар бошланган. Бундан ташқари, спортчиларимиз қишки спорт турлари жадал ривожланган давлатлардаги спорт иншоотларида шуғулланиб ўз маҳоратларини оширмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз қарори келгусида биз учун қилиниши лозим бўлган ишлар учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!