"Комилжон Расуловни бир умрга футболдан четлатилиши одил қарор дейишга ҳали эрта"

SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида Комилжон Расуловни бир умрга футболдан четлатилгани борасида фикр билдирди. Унга кўра, вазиятга ҳакамлар маркази тўғри муносабат билдирганини вақти келиб билиб олиш мумкин:

"Кўпчилик Расулов умрбод футболдан четлатигани адолатли қарор бўлди, демоқда. Мен ҳам бу масала борасида ЎзФҲМнинг қарорига қўшиламан. Шунга қарамай, адолат бу билан қарор топиб қолмайди. Унинг шунчаки, ўлчови ўзгарди. Шу кунга қадар, Комилжон Расулов қилган хатодан кам бўлмаган ишни қилган бошқа ҳакамлар индамай ҳам карьерасини давом эттирмоқда. Айримлари ҳатто мураббийларни танқид қилиб ташлаётганини кўряпмиз. Танташев, Нажафалиев, Асимов, Тўхтасинов, Каримов ёки Норсафаровларни ҳам агар хато қилса, худди Расулов сингари жазолашадими? Уларни ҳам бир умрга четлатиб юборишадими? Ёки одамларни бироз эсидан чиққач, яна ишга қайтариб олишадими? Мана бу саволга келажакда оладиган жавобимиз ЎзФҲМ қай даражада одил ишлаётганига жавоб бўлади. Марказ кескин қарорлар қўллашни бошлагани яхши, аммо бу ўлчов барчага бирдек ишламаса, у ҳеч қандай эффект бермайди", - дейилади каналда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Бухоро" - "Олимпик" баҳсидаги ноўрин белгиланган пенальтидан сўнг ЎзФҲМ Комилжон Расуловни ҳакамлик фаолиятини давом эттиришдан маҳрум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
11/11/2023 15:32
Аксинча бу ҳакамларни ОЧЛ ўйинларига тавсия қилиб жўнатишаяптику.
&
Турсунов Саидасрор
12/11/2023 10:29
Аввало УФАдагиларни тозалаш керак биз минг фикир билдирганимиз билан бир тийин .
&
Азизжон
12/11/2023 01:06
Татализаторга аралашган булиши мумкин/ Комилжон жаноби олийлари
Шоим Зарипов
11/11/2023 20:59
Мен Бухоро мураббийларини урнида буганимда дабдаласини чикарар эдим мен Яхёхужани фикрига тулик кушиламан узи фаолияти давомида бир марта хак гапни гапирди бу такидлаб утган хакамлари узбекистон футболини чипконлари ура харомхурлар Бабаянга хам шу карор булганди нима булди1 ёки 2 йилдан сунг Навбахорни келиб бошкарди бу хакам хам худди шундай булади кимнидир оркасида кимдир бор албатта Узбекистонда конун шунака пул булса бордан йук киласан йукдан бор киласан.
&
салахидин
11/11/2023 19:51
Бухоро клуби хеч кун курмади
&
Адхамжон Низомов
11/11/2023 17:13
Шу хакам виждони кийналиб,тугрисини айтди шекилли.
&
Адхамжон Низомов
11/11/2023 17:12
Водий жамоаларини чопган харомхур хакамлар уша вакт нега четлатилмаган.спектаклинга сенларни УФА дагилар.
Furqat Abdumoʻminov
11/11/2023 15:47
Ҳа, мавсум охирида кимдир кетиши керак эди, сабаби оддий, йил давомида қилинган хатоларни ҳатто ЎзФҲМ ҳам бир деганда барчани ёдидан кўтариши мухлислар "фокус"ини бошқа тарафга қаратиши зарур эди. Комилжон Расулов футболдан бутунлай четлатилди. Бироқ қайта-қайта хатолар қилаётган бошқа "валломат"ларчи? Уларга чора кўришга "духи" етадиган мард борми? ВАРни кўриб атай хато қилганини айтган Комилжон Расуловни бир тарафига қойил қолдим. Яширмади, борини айтди , виждони бор экан.

Кейинги масала, ҳали қарор қабул қилинмаган вазият учун мураббийлар ҳакамни ҳақоратлаши қай даражада ўринли? Майли, мухлислар озроқ ҳиссиётга берилиб ҳакамларни сўкади, мураббийлар-чи? Кечаги вазиятда фикримча "Бухоро" мураббийлар штаби ўзига-ўзи пенальтини тилаб олишди.

Уят. "Балиқ бошидан сасийди, бироқ уни думидан тозалашади".

ИМҲО

@FFF_analiz