“Комо” раҳбарлари “аристократлар” фикрини пул билан ўзгартирмоқчи
Италия чемпионатининг кашфиётларидан ҳисобланган “Комо” жамоаси келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида иштирок этади. Клуб қитъанинг энг нуфузли мусобақасидаги дебют мавсумидан олдин таркибини кучайтиришга ҳаракат қиляпти.
“Комо” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида “Челси”дан Трево Чалобани сўраб, рад жавобини олган эди. Энди италияликлар тажрибали ҳимоячи бўйича “аристократлар”га навбатдаги таклифни тайёрламоқда.
Sky Sports хабарига кўра, аввалроқ лондонликлар 25 миллион евро миқдоридаги таклифни қабул қилмаган. Бу гал “Комо” 30 миллион евро ҳамда қўшимча 5 миллион евро бонус таклиф қилишга тайёр.
Футболчига Миланнинг “Интер” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Чалоба ўтган мавсумда “Челси” сафида барча мусобақаларда 47 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Айни пайтда ҳимоячи Англия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Фикрлар