"Комо" ярим ҳимоячиси учун Англия клублари ва "Бавария" курашмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг "Комо" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Батурина бир қатор Европа грандларининг диққат марказига тушди.

Журналист Жанлука ди Марцио маълумотига кўра, 23 ёшли хорватиялик футболчига Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари ҳамда Германиянинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манба қайд этишича, АПЛнинг номи очиқланмаган икки клуби Батурина трансфери учун 50–55 миллион евро ажратишга тайёр. "Бавария"нинг бу борадаги аниқ позицияси ҳозирча маълум қилинмаган.

Футболчи ўтган ёзда Загребнинг "Динамо" клубидан "Комо" сафига келиб қўшилган эди. Унинг Италия клуби билан тузган шартномаси 2030 йил ўртасига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Батуринанинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!