Компани айғоқчиларга қарши уруш эълон қилди

  • 14.08.2026 12:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Венсан Компани футболдаги айғоқчилик муаммосига жуда жиддий муносабатда. У бундан буён клуб машғулотлари имкон қадар ёпиқ ва изоляция қилинган шароитда ўтказилишини талаб қилди.

Бу “Бавария” машғулот майдонлари атрофида ҳақиқий хавфсизлик зоналари пайдо бўлишини англатади.

Машғулот майдонлари периметри бўйлаб қўшимча тўсиқ 10 метргача бўлган радиусда ўрнатилади. Бу немис футболи гегемони машғулотларида нималар бўлаётганини пинҳона кузатишга уринаётганларнинг ишига халал бериш учун амалга оширилади.

Компани “Бёрнли”да ишлаган даврида ҳам шунга ўхшаш тизимни қўллаб кўрган.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!