Компани “Бавария”га ўзи билган футболчиларни чақира бошлади

  • 01 Jun 10:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Бавария”нинг янги бош мураббийи Венсан Компани  Мюнхен клубига Англия футболида пишган ўйинчиларни олиб келишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, бельгиялик мутахассис биринчи трансфер сифатилда “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Адам Уортонни танлади.

20 ёшли футболчи “Кристал Пэлас”га январь ойида “Блэкберн”дан олиб келинган эди. Бу ярим ҳимоячининг трансфери 22,5 миллион фунтга амалга оширилган.

Уортон янги жамоада порлай бошлади. Ўз ўйини билан Англия терма жамоасидан чақирув олди ва Европа чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган кенгайтирилган таркибга кирди.

Венсан Компания “Бавария”да етакчи ролларни ўйнаётган англиялик футболчилар – Эрик Дайер ва Ҳарри Кейн Адам Уортонга янги мамлакат футболига мослашишга ёрдам бера олади, деб ҳисобламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!