Компанини “Бавария”га ким жойлагани ошкор бўлди

Chery Tigo 7 PRO

“Бавария” раҳбарияти кутилмаганда бош мураббийлик бельгиялик мутахассис Венсан Компанини олиб келди.

Компани кучли бешлик лигаларида катта муваффақиятларга эришмаган. Англиядаги фаолияти давмомида “Бёрнли”ни қисқа муддатда Премьер-лигага олиб чиқди. Бироқ, бу мутахассис бошқарувидаги жамоа кучлилар сафидаги жойини сақлаб қола олмади.

Кутилмаганда Бундеслига гранди тажрибали Томас Тухель ўрнига Венсан Компанини бош мураббий этиб тайинлади.

Маълумотларга қараганда, мюнхенликларнинг танловига “Манчестер Сити” бош  мураббийи Хосеп Гвардиола таъсир ўтказган.

“Бавария” спорт директори Макс Эберль  испаниялик мутахассис тавсиясига ишонган ҳолда жамоани Компанига топширишга қарор қилган.

- Спорт директоримиз Компанини бош мураббий сифатида танлади. Уни бизга Гвардиола тавсия қилган эди. Гвардиола “Манчестер Сити”да Венсан Компанига устозлик қилган ва унинг “Бёрнли”даги фаолиятини кузатиб борган, - деди “Бавария” клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!