Компани: «Биз барча унвонларни қўлга киритмоқчимиз»
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани Германия Суперкубоги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
«Мен совринларни муҳим ёки унчалик муҳим эмас, деб ажратмайман. Охир-оқибат, биз барча мусобақаларда ғолиб чиқишни истаймиз. Эртага биз учун финал кутяпти», — дея Компани сўзларини немис клуби матбуот хизмати келтирган.
Шанба куни, 22 август санасида, Германия Суперкубоги учун баҳс доирасида «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув бошланиши Тошкент вақти билан соат 23:30 га белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинда «Бавария» «Боруссия» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар