"Кончилар" рақибни голларга "кўмиб" ташлади (видео)

  • 12 августа, 2020, 09:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия шаҳарларида марказлашган ҳолда ўтказилаётган Европа лигасининг яна 2 та ярим финалчиси номи аниқ бўлди.

Tecno

“Базель”га қарши баҳс олиб борган “Шахтёр” 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани тантана қилди. “Кончилар”нинг голларига Жуниор Мораес (2'), Баркелос Фреда Таисон (22'), Алан Патрик (75') ва Dodo (88') муаллифлик қилди. Швейцарияликларнинг ягона жавоб тўпини эса 90-дақиқада Рики ван Волфсвинкел киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Энди "Шахтёр" ярим финалда "Интер"га қарши майдонга тушади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию